Уайлдерга ҳайкал ўрнатилди
Ёдгорлик спортчининг она шаҳрида бунёд этилди.

Бокс бўйича супероғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Деонтей Уайлдер шарафига спортчининг она шаҳри Тускалузада (АҚШ, Алабама) унинг ҳайкали ўрнатилди. У ҳайкалтарош Калеб Ўконнор томонидан қурилган.
“Умримда бунчалик хурсанд бўлмаган эдим. Бу ҳақиқий буюклик. Барчага миннатдорчилик билдираман”, — деди Уайлдер.
Ҳайкалнинг очилиш маросимида кўплаб маҳаллий аҳоли иштирок этди. Бошқа спортчиларга бағишланган кўпгина ёдгорликлардан фарқли ўлароқ, Деонтейнинг ҳайкали юқори сифатга эга.







