Андижонда она қизини ўткир жисмлар билан қийноққа солди
Мазкур ҳолат вилоят ИИБ томонидан ўрганилмоқда

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати қизига азоб бериб келаётган ўгай она ҳақида тарқалган хабарлар юзасидан ўрганиш ишлари бошланганини хабар берди. Маълум бўлишича, ижтимоий тармоқларда "Андижон вилояти Олтинкўл туманида Ганжиравон маҳалласида ушбу қизни ўгай онаси қизни бармоқларини синдириб, баданига пичоқ қайчиларни тиқиб, уриб, ит азобини бергани айтилмоқда" сарлавҳаси остида видео тарқалди.
Ҳолат Андижон вилояти ИИБ ўрганилмоқда, натижалари бўйича қўшимча ахборот берилади.







