энг долзарб

Камбағалликни қисқартириш бўйича муҳим қадам

Бу бўйича Ўзбекистонда 4 йиллик стратегия ишлаб чиқилмоқда.

Камбағалликни қисқартириш бўйича муҳим қадам

 

“2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасида камбағалликни қисқартириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори лойиҳаси эълон қилинди.

 

Унга кўра, стратегияни амалга ошириш доирасида қуйидагилар камбағалликни қисқартиришнинг устувор йўналишлари этиб белгиланади:

 

— ижтимоий ҳимоя тизимининг инклюзивлигини ошириш, кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг даромадини ошириш ва турмуш шароитини яхшилаш;

 

— аҳолининг эҳтиёжманд қатлами томонидан таълим тизимининг барча босқичларидан ва соғлиқни сақлаш тизимидан бепул ёки имтиёзли фойдаланиш имкониятини кенгайтириш;

 

— аҳолининг эҳтиёжманд қатламининг бандлик даражасини ошириш ҳамда уларга меҳнат бозорида юқори даромадли иш ўринларини топишига кўмаклашиш;

 

— тадбиркорлик, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш ҳамда аҳоли эҳтиёжманд қатламининг тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш имкониятларини кенгайтириш;

 

— ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда бевосита камбағалликни қисқартиришга алоҳида эътибор қаратиш;

 

— муҳандислик-инфратузилма объектларини қуриш ва улардан фойдаланишни стандартлаштириш, аҳолининг муқобил энергиядан ва замонавий алоқа коммуникацияларидан фойдаланиш имкониятларини янада ошириш;

 

— атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик барқарорликка эришишда халқаро стандартларни қўллаш орқали иқлим ўзгаришининг аҳоли саломатлигига салбий таъсирини юмшатиш;

 

— ижтимоий-иқтисодий соҳаларни эркинлаштиришга қаратилган таркибий ислоҳотларни давом эттириш орқали макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш.

 

Ўзбекистонда камбағалликни қисқартиришнинг устувор йўналишларини белгилаш ва амалга оширишни мувофиқлаштирувчи республика кенгаши ташкил этилади.

 

Шунингдек, Кенгаш томонидан стратегияни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш учун нуфузли халқаро ташкилотлар, миллий илмий-тадқиқот муассасалари экспертлари ва мутахассислари жалб этилади.

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

Камбағалликни қисқартириш бўйича муҳим қадам | Zamon.uz