Марио Гётце “Милан”га ўтиши мумкин
Ҳозирда футболчи билан музокаралар давом этмоқда.

“ПСВ” клуби ярим ҳимоячиси Марио Гётце ёзги трансфер ойнасида жамоасини ўзгартиришга яқин турибди. Футболчида фаолиятини давом эттириш учун бир нечта вариант бор. Бу ҳақда журналист Патрик Бергер ўзининг twitter саҳифасида маълум қилди.
Манбанинг хабарига кўра, германиялик 29 ёшли плеймейкернинг хизматларига “Бенфика” ва “Милан” клублари қизиқиш билдирмоқда. Ҳозирда Гётце бўйича музокараларга киришган. Марионинг “ПСВ” билан амалдаги шартномасида товон пули 4-5 миллион еврога баҳоланган.
Эслатиб ўтамиз, Гётце 2020 йилда “Боруссия Дортмунд”дан текинга “ПСВ” футболчисига айланганди. 2021/2020 йилги мавсумда Гётсе 52 та ўйинда 12 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди.







