энг долзарб

Афғонистон бўйича махсус вакиллар афғон қизларини мактабга қайтаришга чақирди

31 май куни Олмаотада ЕИ ва Марказий Осиё вакиллари учрашди.

Афғонистон бўйича махсус вакиллар афғон қизларини мактабга қайтаришга чақирди

 

2022 йил 31 май куни Олмаота шаҳрида Европа Иттифоқи ва Марказий Осиёнинг Афғонистон бўйича махсус вакилларининг иккинчи учрашуви бўлиб ўтди.

 

Учрашув иштирокчилари Афғонистондаги оғир инсонпарварлик вазиятдан хавотир билдирар экан, мамлакатнинг халқаро молиявий активларига нисбатан қўйилган чекловларни олиб ташлаш ва Афғонистон халқига гуманитар ёрдам кўрсатиш муҳимлигини таъкидладилар.

 

БМТ Бош котибининг Афғонистон бўйича махсус вакили Д. Лайонс, европа Иттифоқининг Афғонистон бўйича махсус vakili  Т. Никлассон, Қозоғистон Президентининг халқаро ҳамкорлик бўйича махсус вакили К.Казихон Ўзбекистоннинг Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами етказиб бериш учун чегарадош Термиз шаҳрида кўп функцияли транспорт-логистика хабини яратиш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади, шунингдек, Сурхондарё вилоятидаги Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази фаолиятини алоҳида эътироф этди.

 

Тадбир давомида афғон инқирозини тинч йўл билан ҳал этиш, мамлакатнинг минтақавий интеграция жараёнларида фаол иштирок этиши, унинг иқтисодиётини тиклаш ва Афғонистонда турли инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш бўйича халқаро ҳамда минтақавий саъй-ҳаракатлар муҳокама қилинди.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Эргашев ўз нутқида Ўзбекистоннинг Афғонистонга нисбатан сиёсатининг асосий жиҳатларига, мамлакатнинг янги ҳокимият маъмуриятига, шунингдек, улар билан конструктив мулоқот ўрнатиш зарурлигига тўхталди.

 

Иштирокчилар эътибори Афғонистонда турли террорчи кучлар томонидан минтақа мамлакатлари ва бошқа давлатлар учун эҳтимолий таҳдид сифатида фойдаланиши мумкин бўлган бўшлиқнинг қайта вужудга келишининг олдини олишга қаратилди.

 

Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё бўйича махсус вакиллар Афғонистоннинг янги ҳукумати кенг вакилликка асосланган ҳукумат тузиши, Афғонистондаги аёллар ва этник озчиликлар ҳуқуқларини ҳурмат қилиши, шунингдек, мамлакат ҳудудининг халқаро террорчилар бошпанасига айланишининг олдини олиш бўйича ўз ваъдалари ва халқаро мажбуриятларини бажариш зарурлигини қайд этиб ўтишди. 

 

Таъкидланганидек, бугунги кунда афғон қизларини тўлиқ мактаб таълимига тезроқ қабул қилиш масаласи муҳим аҳамият касб этмоқда.

 

Тадбир сўнгида йиғилиш иштирокчилари Якуний баёнотни қабул қилди.

 

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"