Жомбойда тўйга келганлар овқатдан заҳарланди
Айрим ОАВлар нотўғри маълумот тарқатгани айтилмоқда.

Самарқан вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар беришича, Жомбой туманида яшовчи 19 нафар фуқаро тиббиёт бирлашмаларига тўй базмида овқатдан заҳарлангани юзасидан мурожаат қилишган. Шулардан 14 нафари соғлигининг ҳолати қониқарли экани сабабли амбулатор шароитда даволанишга юборилган. 5 нафари тиббиёт бирлашмасида даволанмоқда.
Хабарга кўра, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар бўйича ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълум бўлишича, "MILLAR" кўрсатувининг 196 нафар, "MARKAZIY STUDIYA" кўрсатувининг 200 нафар фуқаролар захарланган дея берган маълумотлари ҳақиқатга тўғри келмайди ва ушбу хабарлар юзасидан текширув тайинланган.







