Максим Шацких “Пахтакор”да спорт директори сифатида иш бошлади
У клуб тарбияланувчиси ҳисобланади.

Киевнинг «Динамо» ва Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги ажойиб фаолияти орқали кўплаб мухлислар меҳрини қозонган, Европа майдонларида юртимиз номини танитган Максим Шацких «Пахтакор» спорт директори сифатида ишга киришди. Клуб ва Шацких ўртасида битимга имзо чекилди.
Фаолияти давомида Валерий Лобановский сингари мутахассис қўл остида «Динамо» Киевда ўйнаган Шацких замонавий футбол билимларини яхши ўзлаштирган. У клубга академиядан асосий таркибгача бўлган йўлни иқтидорларнинг тизим асосида босиб ўтишига ёрдамлашади.







