Милнер Британия империяси ордени билан тақдирланди
У мамлакатда ёшлар ўртасида спортни тарғиб қилиш мақсадида хайрия жамғармаси ташкил этган.

“Ливерпул” ярим ҳимоячиси Жеймс Милнер футбол ва хайрия ишларига кўрсатган хизматлари учун Британия империяси ордени билан тақдирланди. У узоқ профессионал фаолияти ва Буюк Британияда ёшлар ўртасида спортни тарғиб қилиш мақсадида хайрия жамғармасини ташкил этгани учун мукофотланган.
Милнер “Ливерпул”га 2015 йилда текин трансфер эвазига келиб қўшилган эди. У жорий мавсумда барча турнирларда 35 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та голли узатмани амалга оширди. Англиялик ярим ҳимоячининг амалдаги шартномаси мавсум охирида якунига етади. Милнер "Манчестер Сити", "Астон Вилла", “Нюкасл”, “Лидс” ва “Суиндон” клубларида ҳам тўп сурган.







