Ўзбекистоннинг Тожикистон билан ташқи савдо айланмаси маълум қилинди
Товар айирбошлаш ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 34,8 фоизга ўсган.

Тожикистон Ўзбекистон билан ижобий савдо балансига эга бўлган тўрт давлатдан биридир.
2021 йилда бу кўрсаткич Тожикистон билан 397,3 миллион долларни ташкил қилган. Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми эса — 604,5 млн доллар (ўтган йилга нисбатан 111,4 млн долларга кўп).
2022 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми — 187,7 миллион доллар (2021 йилнинг шу даврига нисбатан 34,8 фоизга ўсди). Шундан:
● экспорт — $138,5 млн. (ўсиш 13,8%)
● импорт — $49,2 млн. (ўсиш 2,8 марта).







