Жисмоний ҳолатни қандай қилиб тўғри сақласа бўлади?
Роналду бунинг йўлини жуда яхши билади.

Португалиялик жаҳон футболи юлдузи Криштиану Роналду 37 ёшга тўлган бўлишига қарамай, ҳали ҳам кучли жисмоний ҳолати билан барча ишқибозларни ҳайратга солмоқда. Хўш, футболчи бунга қандай эришмоқда? Шу ҳақда бир нечта маълумотларни тақдим этмоқчимиз.
Роналду кунини қандай тартибда солишни жуда яхши билади. Криштиану соғлиғи ва спортдаги фаолияти учун жуда кўп миқдорда пул сарфлайди. Бироқ футболчи бу борада қанча сўмма сарфлаши маълум эмас. Роналду доим ҳаракатда. У бир кунда ҳар хил машқлар қилади, велосипедда сайрга чиқади. Ҳамда мушакларнинг чидамлилигини ошириш учун ҳар хил машғулотлар олиб боради.
Агар тикланиш воситалари бўлмаганида, Криштиану 37 ёшида бундай муваффақиятли футболчи бўлиши қийин эди. Пилатес — мушакларни чўзиш ва бўғинларни мустаҳкамлайди. Бу танани реабилитация қилишга ёрдам беради.
Бир машқдан кейин иккинчисига ўтишда юқори интенсив машғулотлар жуда машаққатли жараён ҳисобланади. Бироқ бу жуда самарали усул. Комплекс сакраш, спринт, суриш каби машқларни ўз ичига олади. Португалиялик юлдуз кунига 5 маҳал овқатланади. Бу нонушта, иккита тушлик ва иккита кечки овқат. Бироқ футболчи бу вақтда ортиқча овқат истеъмол қилмасликка ҳаракат қилади.
Ҳужумчи кунига 8 соатлик уйқуни афзал кўради. Унинг фикрича уйқу саломатлик гарови. Криштиану кун давомида ҳам ухлаши мумкин. Роналду умуман спиртли ичимликларни истеъмол қилмайди. Бундай ичимликлар танага ёмон таъсир қилади.
Қийин машғулотлардан сўнг Криштиану музли сувда дам олишни яхши кўради. Бу чарчоқни бартараф этишга ва танани қайта ишга туширишга ёрдам беради.







