Мадриднинг “Реал” клуби Андрей Лунин билан шартномани узайтиради
Клуб футболчини ижарага олади.

Мадриднинг “Реал” клуби Украина терма жамоаси дарвозабони Андрий Лунин билан шартномани узайтирмоқчи ва уни яна ижарага олмоқчи. Бу ҳақда “Маrса” нашри хабар берди.
Манбага кўра, испан клуби украиналик футболчи бошқа жамоада яхши мавсум ўтказиб, бир йиллик шартнома билан қайтиши мумкинлигини олдини олмоқчи.
Олдинроқ "Вест Хем" украиналик футболчини тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олмоқчи эканлиги хабар қилинганди. Лунин "Вест Хем"нинг 37 ёшли асосий дарвозабони Лукаш Фабианскийнинг ўрнини эгаллаши мумкин.
Жорий мавсумда 23 ёшли Андрей Лунин "Реал Мадрид" учун барча мусобақаларда тўртта ўйин ўтказган ва ўз дарвозасидан тўртта гол ўтказиб юборган. Трансфермаркт интернет портали "Реал Мадрид"нинг украиналик дарвозабонининг бозор нархини 2 миллион еврога баҳоламоқда.







