Европа Иттифоқи Орол денгизи экотизимини тиклашга ёрдам беради
ЕИга аъзо давлатлар Дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари Қорақалпоғистонга сафар уюуштиришганди.

Европа Иттифоқи вакиллари Ўзбекистоннинг ЕИга аъзо 27 давлат орасида мамлакат ҳукуматининг чўлланишдан зарар кўрган ерларни тиклаш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаган ҳолда Қорақалпоғистонга совға сифатида жорий йил охиригача Орол денгизи тубига 27 000 туп дарахт кўчатлари экиш ниятини билдирди.
Бу апрель иттифоққа аъзо давлатлар Дипломатик ваколатхоналари раҳбарларининг Қорақалпоғистонга ўтказган танишув сафари чоғида маълум қилинди.
“Европа Иттифоқи ва унга аъзо давлатлар Ўзбекистонни атроф-муҳит деградациясини олдини олиш ва фожиадан жабр кўрган аҳолининг чидамлилигини ошириш бўйича барча саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга тайёр. Европа Иттифоқи БМТнинг Орол денгизи минтақаси учун инсон хавфсизлиги бўйича кўп шериклик траст фондига 5 миллион евродан ортиқ маблағ ажратди ва бу табиий офатлар оқибатларини юмшатиш бўйича юқори даражадаги мажбуриятни таъкидлади. Шу билан Европа Иттифоқи жорий йил охиригача 27 000 та дарахт экишни режалаштирмоқда. Шу йўл билан биз Оролбўйида келажакда яшил инвестициялар ва яхшиланган экотизимлар ва барқарор ҳаётга йўл очиб беришга умид қиламиз”, – деди Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Шарлотта Адриан.







