Теннисчи Надал Ролан Гаррос турнири ғолиби бўлди
Бу унинг мусобақадаги 14-ғалабаси ҳисобланади.

Рафаел Надал Париж шаҳрида бўлиб ўтаётган Ролан Гаррос мусобақасида ғолиб бўлди. Испаниялик теннисчи финалда норвегиялик Каспер Вуудни 6:3; 6:3; 6;0 ҳисобида мағлубиятга учратган.
Бу Рафаел Надал фаолиятида Ролан Гаррос мусобақасидаги 14-ғалаба ҳисобланади. Аввалроқ Надал Жоковични мағлуб этиб, Ролан Гаррос ярим финалига чиққанди.








