“Реал”дан “бомба” трансфер кутилмоқда
Мадридликлар Мбаппе ва Ҳоландни ўрнини босадиган футболчи топди.

Мадриднинг «Реал» клуби «Манчестер Сити» ҳужумчиси Габриел Жезусга қизиқиш билдирмоқда. «Қаймоқранглилар» Килиан Мбаппе ва Эрлинг Ҳоландни қўлга кирита олмаганидан сўнг бразилиялик футболчига эътибор қаратмоқда.
25 ёшли ҳужумчи ўтган мавсумда барча мусобақаларда 41 ўйинда 13 та гол урди ва 12 та голли узатмани амалга оширди. Жезуснинг «Манчестер Сити» билан шартномаси кейинги мавсум охирида якунига этади.







