Мората Туринда қолишни истамоқда
“Ювентус” футболчи билан музокара ўтказмоқда.

«Ювентус» сафида эркин агент сифатида ўйнаётган ҳужумчи Алваро Мората туринликлар сафида қолишни истамоқда. Бу ҳақда журналист Николо Шира ўзининг twitter саҳифасида хабар берди.
Манбага кўра, «Ювентус» 29 ёшли Мората учун 35 миллион евро тўлашга тайёр эмас, бу миқдор Алваронинг шартномасида италияликлар учун сотиб олиш варианти сифатида кўрсатилган. Турин клуби 15 миллион евро ва бонуслар беришга тайёр. Томонлар ҳозирда музокаралар олиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, Мората ва «Атлетико» ўйинчиси ҳисобланади. Улар ўртасидаги келишув 2022/2023 йилги мавсум охирида якунига етади.







