UEFА Чемпионлар лигасининг дастлабки тақвимини эълон қилди
Мусобақа 6 сентябрдан старт олади.

Унга кўра, гуруҳ босқич ўйинлари 6 сентябрдан старт олади ҳамда 1 ва 2 ноябрга қадар давом этади. Мусобақанинг плей-офф босқичи учрашувларининг 1/8 финали 14 февраль ва 15 март оралиғида ташкил этилади.
Чорак финал ўйинларининг ўтказилиш вақти 11-12 апрель ва 18-19 апрель кунларига белгиланган. Ярим финал баҳслари эса 9-10 май кунлари, жавоб учрашувлари 16-17 май саналарида ўтказилади. Ва ниҳоят, мусобақанинг финал ўйини 10 июнь куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб ўтади.







