Бонуччи ва Белотти Италия терма жамоасини тарк этишди
Роберто Манчини жамоани ёшартирмоқчи.

Ҳимоячи Леонардо Бонуччи ва ҳужумчи Андреа Белотти Италия терма жамоасини тарк этишди. Бу ҳақда «Sky Sport Italia» нашри хабар берди.
Манбага кўра, Италия бош мураббийи Роберто Манчини жамоани қайта қуриш ва ёшартириш жараёнини давом эттирмоқда. Шу боис мураббий Белотти ва Бонуччини қўйиб юборишга қарор қилган.
Бир кун аввал Италия терма жамоаси Венгрия билан UEFА Миллатлар лигаси гуруҳ босқичи 2-тур учрашувини ўтказди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Июнь ойида Манчини шогирдлари UEFА Миллатлар лигасида яна иккита ўйин ўтказишади.
Италия терма жамоаси Англия (11 июнь) ва Германия (14 июнь) билан куч синашади.







