Спорт

Дунёнинг энг қиммат ёш футболчилари

Улар орасида кимлар бор?

Дунёнинг энг қиммат ёш футболчилари

 

Ҳозирги вақтда жаҳон футболида бир қатор ёш истеъдодли футболчилар етишиб чиқди. Ҳамда улар бугунги кунда ўз клубларида ажойиб ўйинларни кўрсатиб келмоқда. Шу вақтга қадар бу ўйинчилар бир қатор совринларни ҳам қўлга киритишга муваффақ бўлишди.

 

Бугун жаҳоннинг энг ёш қиммат футболчилари ҳақида сўз юритмоқчимиз.

 

Халқаро спорт тадқиқотлари маркази (CIES) футболчиларнинг тахминий трансфер қийматини уларнинг ёши, амалдаги шартномаси муддати ва бошқа кўплаб омилларга қараб ҳисоблаб чиқди. Ушбу футболчилар билан қуйида танишишингиз мумкин.

 

Килиан Мбаппе. «ПСЖ» - 205,6 млн евро

 

Мбаппе яқинда «ПСЖ» билан янги шартнома имзолади ва бу унинг рейтингда юқори поғонага чиқишига ёрдам берди.

 

Винициус Жуниор. «Реал» – 185,3 миллион евро

 

Винициус «CIES Football Observatory» рейтингида юқори поғонани бошқармоқда. Бироқ Чемпионлар лигасидаги ғолиблик ҳам унга етакчиликни сақлаб қолишга ёрдам бермади.

 

Эрлинг Ҳоланд, «Манчестер Сити» – 152,6 миллион евро

 

«Ман Сити» Ҳоландни сотиб олиш учун кам миқдорда пул берди. Гарчи унинг трансфер нархи, CIES ҳисоб-китобларига кўра, бу суммадан икки баравар кўпроқ эди.

 

Педри. «Барселона» - 135,1 млн евро

 

2021/2022 йилги мавсумда «Барселона» сафида клубнинг энг яхши футболчиси мақомига эга бўлди.

 

Джуд Беллингем. «Боруссия Дортмунд» – 133,7 млн евро

 

Ҳоланд кетганидан кейин Джуд Беллингем Дортмунд клубининг асосий ўйинчисига айланди. У 19 ёшга ҳам тўлмаган, «Боруссия» билан шартномаси эса 2025 йилгача мўлжалланган.

 

Фил Фоден. «Манчестер Сити» – 124 миллион евро

 

22 ёшли Фоденнинг «Манчестер Сити» билан шартномаси 2024 йилгача мўлжалланган бўлиб, у кетма-кет иккинчи мавсумда Премьер-лиганинг энг яхши ёш футболчиси совринига эга бўлди.

 

Френки де Ёнг. «Барселона» - 112,5 млн евро

 

25 ёшли де Ёнг клуб билан шартномасини 2026 йилга қадар узайтирди. Аммо ҳозирда «Манчестер Юнайтед» клубига ўтишга яқин турибди. Шундай бўладиган тақдирда инглиз жамоаси футболчи учун 112 миллион евро тўлаши керак бўлади.

 

Луис Диаз. «Ливерпул» – 110 миллион евро

 

Диас ўтган қишда 40 миллион евро эвазига «Ливерпул»га кўчиб ўтган эди. Аммо CИEС унинг трансфер нархини 100 миллион евродан ортиққа баҳоламоқда.

 

Рубен Диас. «Манчестер Сити» – 109,6 миллион евро

 

Диас - CIES рўйхатидаги энг қиммат ҳимоячи ҳисобланади. 25 ёшли португалиялик футболчининг шартномаси 2027 йилгача тузилган. Ҳимоячининг трансфер нархи 110 миллион евро атрофида белгиланган.

 

Ферран Торрес. «Барселона» - 109,5 млн евро

 

Торрес қишки трансфер ойнасида «Барса» ўйинчисига айланди. Каталония клуби уни «Манчестер Сити»дан 55 миллион еврога сотиб олди. Футболчи эндигина 22 ёшга тўлди. Унинг шартномаси 2027 йилгача тузилган.

 

Лаутаро Мартинес. «Интер» – 106,7 млн евро

 

«Интер»нинг 24 ёшли ҳужумчиси камида 2026 йилгача клуб шарафини ҳимоя қилади. CIES маълумотларига кўра, бу А 

Cериядаги энг қиммат футболчи ҳамдир.

 

Жамал Муциала. «Бавария» – 105,3 млн евро

 

«Бавария»нинг ёш ярим ҳимоячиси Муциала CIES маълумотларига кўра, айни дамда клубнинг энг қиммат ўйинчиси ҳисобланади. Футболчининг клуб билан 4 йиллик шартномаси мавжуд.

 

Жейдон Санчо. «Манчестер Юнайтед» – 103,2 миллион евро

 

Санчо бу йил «Боруссия» таркибидаги ўйинлардан сўнг Премьер-лигада биринчи мавсумини ўтказди. Муваффақиятсиз ўтган мавсумга қарамай, футболчининг нархи ҳали ҳам юқори баҳоланмоқда. Футболчининг Манчестер клуби билан шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган. У айни дамда 22 ёшда ва ҳали ривожланиш учун яхши имкониятга эга.

 

Мейсон Маунт. «Челси» – 100,3 млн евро

 

23 ёшли Моунт ҳозирда Лондон клубининг энг фойдали ўйинчиларидан бири бўлиб, у ҳозирда трансфер қийматини тўла оқламоқда.

 

Букаё Сака, «Арсенал» – 100,2 миллион евро

 

Сака «Арсенал»нинг 100 миллион евролик довонидан ўтган ягона футболчисидир. Ҳозир футболчи 20 ёшда, унинг клуб билан шартномаси икки мавсумдан кейин якунига етади.

 

 

 

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлмади.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.