Маркос Алонсо яна испан жамоасида ўйнамоқчи
“Челси” ҳимоячиси Маркос Алонсо Испанияда ўйнашни хоҳлаётганини тан олди.

«Челси» билан яна бир йил шартномам бор. Мен аллақачон Испанияга қайтишни хоҳлашимни айтгандим, лекин якунда бу бутунлай менга боғлиқ эмаслиги маълум бўлди. Бир кун келиб Испанияда яна ўйнаш истаги пайдо бўлиши аниқ», — деди Алонсо.
Эслатиб ўтамиз, Маркос Алонсо «Челси»да 2016 йилдан буён тўп суради. Ўшандан бери ҳимоячи 212 ўйинда майдонга тушиб, 29 гол урган ва 23 голли узатмани амалга оширган.







