Ўзбек сўми Москва биржасини “забт этади”
Яқин ойлар ичида биржада сўм билан савдо ишга тушади

Тез орада Москва биржасида ўзбек сўми билан савдолар йўлга қўйилади. Бу ҳақда “РИА Новости” га асосланиб, “Спутник” хабар берди.
Биржанинг валюта бозори департаментининг маълум қилишича, бу яқин ойлар ичида ишга тушади. Сўм билан бирга, арман драми ва БАА дирҳами ҳам савдоларга чиқарилади.
Ҳозирда Москва биржасида доллар, евро, юань, фунт-стерлинг, Беларусь рубли, турк лираси, япон иенаси, Қозоғистон тенгеси ва бошқа валюталар савдоси йўлга қўйилган.







