Спорт

Шерзод Ташматов Рим Гран-присидан сўнг мураббийлар штабининг фаолиятини танқидий кўриб чиқди

3-5 июнь кунлари Италия пойтахти Рим шаҳрида таэквондо WТ бўйича мавсумнинг дастлабки Гран-при турнири бўлиб ўтди. Унда 8 нафар спортчи билан қатнашган терма жамоамиз 1 та бронза медалига сазовор бўлди. Табиийки, бу натижа Ассоциацияси раҳбариятини қаноатлантиргани йўқ. Шу боис, бугун МОҚ раиси ўринбосари, Ўзбекистон таэквондо WТ ассоциацияси раиси Шерзод Ташматов мураббийлар штаби билан йиғилиш ўтказди.

Шерзод Ташматов Рим Гран-присидан сўнг мураббийлар штабининг фаолиятини танқидий кўриб чиқди

 

 

Унда Павел Хан бошчилигидаги штабнинг сўнгги даврдаги фаолияти кескин танқидий кўриб чиқилди. Айниқса, Рим Гран-присида таэквондочиларимизнинг иштироки, йўл қўйилган камчиликлар ва уларнинг ечимларига алоҳида тўхталиб ўтилди.

 

Шерзод Ташматов ўтган мусобақада жамоамиз қайд этган натижадан умуман қониқмаганини айтиб, кейинги стартларга бутунлай бошқача ёндашув билан тайёрланиш лозимлигини билдирди ва деярли натижа бермаётган мутахассисларни кескин огоҳлантирди. МОҚ раиси ўринбосари керак бўлса, мураббийлар штабининг таркибни янгилаш, унга вилоятлардаги тажрибали тренерларни жалб қилиш масаласини ҳам кўриб чиқди. Шунингдек, йиғилиш давомида ҳар бир вазн тоифасида ёшлардан иборат захира спортчиларининг бугунги ҳолати, кўрсатаётган натижалари таҳлил қилинди.

 

 

Таъкидлаш жоиз, 24-27 июнь кунлари Корея Республикасида навбатдаги Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Шунингдек, августда Туркиянинг Коня шаҳрида ўтказиладиган Ислом бирдамлиги ўйинлари дастурига ҳам таэквондо спорти киритилган. Шерзод Ташматов суҳбат давомида терма жамоамизнинг мазкур мусобақаларга тайёргарлигини максимал даражада кучайтириш бўйича тегишли кўрсатмалар берди.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.