Таълим

Фарғонадаги боғчада хўжалик мудири болалар ҳаққини еб юборди

У аввал болалар учун ажратилган озиқ-овқат, сўнгра боғча мулкини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-тарож қилган.

Фарғонадаги боғчада хўжалик мудири болалар ҳаққини еб юборди

 

М.Бозорова Бағдод туманидаги 40-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари лавозимида ишлаган. Афсуски, у ҳалол ишлаш ўрнига ўзгаларнинг ҳаққига эга чиқиб, даромад кўрмоқчи бўлди.

 

Дастлаб озиқ-овқат маҳсулотларини таомномаларга асосан чиқарилган харажатларга нисбатан ҳисоботларда асоссиз равишда ошириб кўрсатиб, маблағларни талон-тарож қилган. Шунингдек, у бу ишларни давом эттириб, ҳужжатларга сохта маълумотлар киритади. Ўзига ишониб топширилган ва ихтиёрида бўлган ташкилотнинг 140 миллион сўмдан ортиқ мулкини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиб юборган. 

 

Нафси ҳакалак отган опа ўғлининг номига қурилиш-таъмирлаш ишларига ихтисослашган жамият очиб, бюджет маблағларини ўзлаштиришни мақсад қилади. М.Бозорова ўзи ишлайдиган мактабгача таълим ташкилотида 2018-2021 йилларда амалга оширилган жорий таъмирлаш ишларига сохта ҳужжатлар тайёрлаб, амалда қилинмаган 72 миллион 633 минг сўмни ўзлаштиришга эришади. Бундан ташқари, у моддий жавобгарлиги остида бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини ҳам ўзлаштиргани маълум бўлди.

 

Жиноят ишлари бўйича Бағдод туман суди томонидан мазкур жиноят иши кўриб чиқилиб, судланувчига нисбатан озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Жиноят оқибатида етказилган зарарни қоплаш мақсадида тўланган пуллар давлат фойдасига ўтказилди.

custom img

ОТМларга кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинди

Абитуриентлар ўз натижаларини тўрт хил усулда билиши мумкин.

custom img

5 йиллик иш стажига эга фуқароларга олийгоҳга тавсиянома берувчи ташкилотлар рўйхати тасдиқланди

Тасдиқланган рўйхатдан жами 87 та вазирлик, идора, давлат органи, агентлик, уюшма ва йирик корхоналар ўрин олган.

custom img

“Келажак учун хорижий тил” лойиҳаси доирасида 10 мингдан ортиқ ўқувчи миллий сертификат олди

40 мингга яқин 11-синф ўқувчисининг хорижий тил бўйича билим ва кўникмалари оширилди.

custom img

Ўзбекистонда айрим талабалар университет дипломини 3 йилда олиши мумкин

9-синф битирувчилари мактаб, академик лицей ёки техникумда икки йил таҳсил олиб, кейинги уч йилни маҳаллий ёки хорижий ҳамкор олийгоҳда давом эттириши мумкин бўлади.

custom img

B1 сертификатига эга абитуриентларга чет тили фанидан максимал баллнинг 75 фоизи берилади

Янги тартибга кўра, бир қатор сертификатларга эга педагоглар учун устамалар белгиланди.

custom img

Тошкентдаги айрим мактабларда давомат “ақлли” камералар орқали назорат қилинaди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар юзасидан расмий муносабат билдирилди.

custom img

Марказий Осиё ягона билим ва инновациялар маконига айлантирилади

Самарқандда Марказий Осиё — Европа Иттифоқи университетлари конгресси бўлиб ўтмоқда

custom img

Римда Ўзбекистон–Италия олийгоҳлари ректорлари Иккинчи форуми бўлиб ўтди

Олий таълим тизимидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича 20 дан ортиқ шартномалар имзоланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"