Гави билан беш йиллик шартнома имзоланади
“Барселона” футболчи билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда.

«Барселона» испаниялик ярим ҳимоячи Гави билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда «АS» нашри хабар берди.
Манбага кўра, томонлар келишувни имзолашга яқин турибди. Клуб ва футболчи музокараларнинг янги босқичини ўтказишган. Хабарда айтилишича, 17 ёшли Гави учун товон пули 1 миллиард еврони ташкил қилади. (илгари бу 50 миллион евро эди). Ярим ҳимоячи билан беш йиллик шартнома имзоланиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Гави ўтган мавсумда «кўк-анорранглилар» таркибида 47 та ўйин ўтказиб, иккита гол урди ва 6 голли узатмани амалга оширди. Гавининг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг июнигача мўлжалланган.







