Қозоғистонда оғир тан жароҳати олган ўзбекистонлик Ватанга қайтарилди
Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги маълум қилди.

Ўзбекистонлик фуқаро Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрига ишлаш учун кетган бўлиб, у қурилиш ишларида меҳнат фаолиятини амалга ошириш даврида юқоридан тушиб кетган.
Бунинг оқибатида фуқаро оғир тан жароҳати олган.
Шифохонада ётган юртдошимизнинг қариндоши Ўзбекистоннинг Олма-отадаги Бош консулхонасига мурожаат қилиб, уни Ватанга қайтаришни сўраган.
Мазкур мурожаат тезкорлик билан ўрганилиб, масъул ташкилот вакиллари билан ҳамкорликда зарур ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Шундан сўнг, фуқаро махсус автомобилда шифокор ҳамроҳлигида Ватанга қайтарилди.







