энг долзарб

Номаълум шароитларда тайёрланаётган айрон соғлик учун қанчалар хавфли?

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Тошкент вилояти бошқармаси ҳудудий бўлимлари жойларда назорат тадбирларини ўтказди.

Номаълум шароитларда тайёрланаётган айрон соғлик учун қанчалар хавфли?

 

Айрон ажойиб чанқоқбосди ичимлик ҳисобланиб, уни жазирама пайтларида ичиш танага ҳузур бағишлайди. Организмда йўқотилган суюқлик, минерал ва витаминлар ўрнини қоплаш, ҳатто, айрон ёрдамида очликни енгиш мумкин. Ушбу ичимлик овқат ҳазм қилиш тизимини, ичаклар микрофлорасини яхшилайди ва шу йўл билан иммунитетни кучайтиришга ёрдам беради.

 

Диетологларнинг сўзларига кўра, айронни хуш кўрувчи инсонларда дисбактериоз камдан-кам учрайди, чунки уни мунтазам истеъмол қилиш ичаклардаги микроорганизмлар фаолиятини нормаллаштиради. Айрон ўпкага кислород оқимини таъминлаш орқали нафас олиш тизими фаолиятини яхшилайди. Шу сабабдан у бронхиал астма, пневмония ва бронхитдан азият чекаётган беморларга шифокорлар томонидан тавсия этилади.

 

Бир қанча фойдали хусусиятларга эга бўлган ушбу ичимликни ёз фасли бошланиши билан барча бозорларимизда, йўл ёқаларида ва дам олиш масканлари яқинида топиш мумкин. Бундай номаълум шароитда тайёрланаётган маҳсулотларнинг сифатига кафолат борми?

 

Ана шуларни ўрганиш мақсадида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Тошкент вилояти бошқармасининг ҳудудий бўлимлари томонидан жойларда назорат тадбирлари ўтказилди. Жумаладан, Ангрен шаҳар бўлими ходимлари "Ўзбекистон Мустақиллиги" кўчасининг юриш йўлагида уй ва номаълум шароитларда тайёрланган айрон маҳсулоти сотилаётгани аниқланди. Бундан ташқари, "Деҳқон бозори"га ёндош ҳудудларда ҳам шу каби ҳолатлар аниқланиб, сотувчиларга огоҳлантириш хатлари тақдим этилди. 

 

Шунингдек, Чирчиқ шаҳар "Марказий деҳқон бозори" ва марказий кўчаларида ҳам рейд тадбирлари амалга оширилди. Натижада иккита ҳолат юзасидан ноқонуний равишда, яъни махсус кийимсиз, тиббий кўрикдан ўтмаган ҳолда ҳеч қанақа рухсатномасиз қўлбола усулда тайёрланган идишларда "Андижон музқаймоғи " савдосига чек қўйилди.

 

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

Номаълум шароитларда тайёрланаётган айрон соғлик учун қанчалар хавфли? | Zamon.uz