Спорт

Сервер Жепаров "Локомотив" спорт директорига айланди

Бу клуб матбуот хизмати хабар берди.

Сервер Жепаров "Локомотив" спорт директорига айланди

 

 

Ўзбекистон миллий жамоаси собиқ футболчиси Сервер Жепаров Суперлига клубида иш бошлади. «Локомотив» клуби матбуот хизмати хабарига кўра, Сервер Жепаров клуб спорт директори этиб тайинланган.

 

«Ёш ва иқтидорли мутахассислардан бири, ўз вақтида (2008, 2011) Осиёнинг икки карра «Энг яхши футболчиси» деб топилган Сервер Жепаров «Локомотив» ПФК раҳбарияти қарорига биноан, клуб спорт директори этиб тайинланди. 2016 йил «Локомотив»нинг Осиё чемпионлар лигасида чорак финалга қадар етиб боришида муносиб ҳисса қўшган Жепаров шу йилнинг 24 февраль санасидан «Локомотив» футбол мактабида иш бошлаганди. Эндиликда эса у клуб спорт директори вазифасини бажаради», - дейилади клуб хабарида.

 

Эслатиб ўтамиз, Сервер Жепаров Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият юритиб, йил бошида лавозимини тарк этганди.

 

 

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлмади.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Сервер Жепаров "Локомотив" спорт директорига айланди | Zamon.uz