Спорт

Болалигида қўшиқ куйлаган Ҳоланд нега “Сити”ни танлади?

Фуиболчи бу ҳақда ўз интервьюсида гапириб берди.

Болалигида қўшиқ куйлаган Ҳоланд нега “Сити”ни танлади?

 

 

Жаҳон футболида ушбу ёзнинг энг йирик трансфери Эрлинг Ҳоланднинг “Манчестер Сити”га ўтиши бўлди. Еропанинг бир қатор нашрларида ҳужумчининг биринчи интервьюси пайдо бўлди.

 

“Шаҳарликлар” матбуот хизмати Ҳоланд билан 25 май куни тиббий кўрикдан ўтаётган пайтда гаплашган. Бу интервью ҳозирча — Норвегия терма жамоасининг Миллатлар лигасидаги ўйинлари якунланганидан сўнг чоп этилди. Унда футболчи авал қўшиқчи бўлгани ҳақида маълумот бор:

 

“Бизнинг гуруҳимиз уч кишидан иборат эдик. Ёшлигимизда бироз зерикишдан ёки қизиқиш туфайли бир қанча қўшиқлар чиқарганмиз. Мен “Сити”ни қайсидир даражада отам туфайли танлаганман. Чунки, мен Англияда туғилганман ва бутун умрим давомида “Сити”га мухлислик қилганман. Мен клуб ҳақида кўп нарсани биламан. Бу ерда ўзимни уйдагидек ҳис қиламан ва ўзимни ривожлана оламан деб ўйлайман. “Шаҳарликлар” услуби ёқади. Акс ҳолда бу ерга келмасдим. Менга ҳужумкор футбол ва “Сити”нинг ижобий характери ёқади".

 

Ҳоланд ҳозирча барча сурат ва видеоларда рақамсиз “Сити” либосида суратга тушди. “The Athletic” хабарига кўра, ҳужумчи ўз формасида тўққизинчи рақамга эга бўлишни хоҳлайди. У ҳозирда Норвегия терма жамоасида ва аввал “Боруссия”да ҳам шу рақамда ўйнаган. Габриел Жезус айни дамда шу рақамда тўп суряпти. У ёзда Манчестерни тарк этиши мумкин. 

 

Бразилиялик футболчига асосий даъвогарлардан бири “Арсенал” бўлиб, унга шахсан Микел Артета қизиқиш билдирмоқда. Габриелнинг шартномаси тугашига бир йил қолди. Агар у клубда қолса, Ҳоланд 15-рақамни эгаллаши мумкин.

 

 

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлмади.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Болалигида қўшиқ куйлаган Ҳоланд нега “Сити”ни танлади? | Zamon.uz