Ўринбосармисан ўринбосар
Мадриднинг “Реал” клуби 2024 йилда Эрлинг Ҳоландни сотиб олмоқчи.

“Манчестер Сити” ва Норвегия терма жамоаси ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд 2024 йилда “Реал”га ўтиши мумкин. Бу ҳақда “АS” нашри хабар берди.
Манбага кўра, "Реал Мадрид" ҳужумчини 2024 йилда сотиб олишни режалаштирган. Клуб Ҳоландни ҳужумчи Карим Бензема жамоадан кетганидан кейин унинг ўрнига энг яхши ўринбосар деб ҳисоблайди. Олдинроқ Ҳоландни сотиб олиш 150 миллион евро тўлаш орқали фаоллаштирилиши мумкинлиги хабар қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, 10 май куни Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ҳужумчи билан 5 йиллик шартнома имзолаганини эълон қилди.







