Спорт

Ўзбек футболи ютуқлари

Ўзбек футболи доим танқидлар остида бўлиб келган. Бунга жуда кўплаб мисол ва сабаблар келтиришимиз мумкин. Бироқ бугун футболимизнинг ютуқлари ҳақида гапирмоқчимиз.

Ўзбек футболи ютуқлари



1994 йил. Япониянинг Хиросима шаҳри. Шу йили бу шаҳарда ўтказилган Осиё ўйинлари ҳақида ёши катта ҳамюртларимиз яхши билишади. Унда қатнашган уч ёшдаги мустақил Ўзбекистон терма жамоаси чемпион бўлган. 


Гуруҳ баҳсларида улар Саудия Арабистони, Малайзия, Таиланд ва Гонгконг термалари мағлуб этиб, юз фоизлик натижа билан чорак финалга йўл олган. Бу босқичда ён қўшнимиз Туркманистон термаси йирик 3:0 ҳисобида тор-мор этилади. Ярим финалда эса жамоамиз финал йўлланмаси учун Жанубий Корея термасига тўқнаш келади. Тенг курашлар остида кечган баҳда футболчиларимиз Азамат Абдураимов томонидан урилган тўп эвазига финал чиптасини нақд қилишади. 


1994 йилнинг 16 октябри. Хиросима шаҳрида термамизнинг Хитойга қарши чемпионлик ўйини бўлиб ўтади. Ўзбекистонлик футболчиларнинг тўлиқ устунлигида кечган беллашувда жамоамиз чин юрти вакилларини 4:2 ҳисобида мағлуб этишади. Шу тариқа футбол бўйича мустақил Ўзбекистон тарихида илк чемпионлик қўлга киритилади. 


Орадан 18 йил ўтиб, Эронда ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати ҳам футболчиларимиз учун муваффақиятли якунланган. 


Ҳиндистон, Хитой ва Сурияга қарши гуруҳ босқич саралаш баҳсларида ўсмирларимиз бир ғалаба, бир дуранг ва мағлубият қайд этади. Натижада иккинчи ўрин билан чорак финалга чиққан Дилшод Нуралиев шогирдлари бу босқичда жанубий кореяликларни пеналтилар сериясида мағлуб этиб, ярим финалга йўл олади. 


3 октябрь куни бўлиб ўтган ярим финалда мезбонлар 3:2 ҳисобида таслим этилади. Кучли жамоаларни енгиб финалга йўл олган термамиз чемпионлик учун япониялик тенгдошлари билан куч синашади. Учрашувнинг асосий бўлими 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан тугайди. Пеналтилар сериясида эса Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг қўли баланд келади. Шундай қилиб, мазкур ёш тоифасидаги биринчи чемпионлик қўлга киритилади. 


Хитойда ўтган қорли финал барча ишқибозларнинг ёдида бўлса керак. 


Унда гуруҳ ўйинларида Қатар, Уммон, Хитой жамоалари рақиблик қилган. Дастлабки турда қатарликларга 1:0 ҳисобида ютқазиб қўйган жамоамиз кейинги ўйинларда Хитой ва Уммон термаларини худди шу ҳисобда мағлуб этиб, чорак финалга чиққан. 


Бу босқичда мусобақа фаворити ҳисобланган Япония термаси рақиблик қилади. Унда Равшан Ҳайдаров шогирдлари японларни 4:0 ҳисобида енгишади. 


Ярим финалда ҳам яна бир кучли жамоа Жанубий Корея билан баҳс олиб борган ёшларимиз ўйинни 4:1 ҳисобида ўз фойдасига ҳал бўлган. 


Ниҳоят, қорли финалда Сидиров томонидан киритилган гол эвазига ветнамликлар мағлуб этилади. 


Эртага Ўзбекистон—Саудия ўйиндан ҳам мухлислар футболимиз тарихида қоладиган ғалабани кутиб қоламиз.

 

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

Ўзбек футболи ютуқлари | Zamon.uz