Спорт

Гвардиола Зинченкодан қутулмоқчи

Украиналик футболчида олтита вариант бор.

Гвардиола Зинченкодан қутулмоқчи

 

“Манчестер Сити” футболчиси Александр Зинченко ҳозирда Украина терма жамоасининг асосий юлдузларидан бири. Ҳимоячи олти йилдан бери  “шаҳарликлар” таркибида тўп суриб келмоқда. У бу вақт мобайнида жамоа билан 10 та совринни қўлга киритди. Сўнгги пайтларда Пеп Гвардиола бошқараётган инглиз клубидан Александрнинг кетиши ҳақида кўплаб гаплар тарқалмоқда. Футболчининг карьера имкониятлари жуда кўп. Унга ҳозирнинг ўзида бир қатор жамоалар қизиқиш билдирмоқда.

 

У  Англияни тарк этмоқчи эмас

 

Жароҳатлар, коронавирус касаллиги ва мавсум бошини ўтказиб юборганига қарамай, украиналик футболчи “Манчестер Сити” сафида мавсум давомида барча мусобақаларда 28 та ўйинда майдонга тушди. Масалан, Чемпионлар лигасида у 11 ўйиннинг бештасида қатнашди ва “Реал”га қарши 210 дақиқанинг 138 дақиқасини майдонда ўтказди. Англия чемпионатида эса чап қанот ҳимоячиси сифатида кўпроқ вақтини захирада ўтказди. Барибир ҳимоячи бўлишига қарамай чемпионат давомида 15 ўйинда тўртта голли узатмани амалга оширди.


Биринчилардан бўлиб «ЭСПН» нашри Зинченконинг «Манчестер Сити»ни тарк этиши мумкинлиги ҳақида ёзди. Май ойи ўрталарида ушбу нашр бир қанча клублар 25 ёшли украиналик футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи экани ҳақида маълум қилган. Бироқ жамоалар номи ошкор қилинмаган. Маълумотларига кўра, «шаҳарликлар» аллақачон украиналикнинг ўрнига ҳимоячи қидиришни бошлашган.

 

“Арсенал” ва “Вест Хем”

 

Ушбу хабарлардан сўнг 10 кун ўтиб Зинченкога биринчи давогар “Арсенал” эканлиги маълум бўлди. Лондонликлар бош мураббийи Мишел Артета украиналик футболчига қизиқаётгани айтилди. Маълум бўлишича 40 ёшли мутахассис ярим ҳимояда Александрдан ўзининг севимли позициясида фойдаланишни режалаштирмоқда.  “Манчестер Сити”да эса Зинченко асосан чап қанот ҳимоясида тўп сурган. Қайд этилишича, бунгача «шаҳарликлар» мураббийлар штабида ишлаган Артета украиналик билан жуда яхши муносабатда. “Арсенал” бош мураббийи Зинченкога Лондон клубига ўтган тақдирда ярим ҳимоячи ўрнини ваъда қилган.

 

“Эвертон” ва “Нюкасл”

 

Бундан ташқари "Манчестер Сити" Александрнинг хизматларини «Эвертон» ва “Нюкасл” клубларига таклиф қилган. “Эвертон”да катта эҳтимол билан Зинченкодан майдон марказида фойдаланилади. “Нюкасл”га келсак, кўп нарса клубнинг “Астон Вилла”дан Метт Таргеттни сотиб олишига боғлиқ. “Сити” раҳбарияти Зинченкога муносиб пул таклиф қилинса ва унинг ўзи буни хоҳласа, уни қўйиб юборишга тайёрлигини маълум қилди. Футболчининг “Эвертон”га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги маълумотни инсайдер Фабрицио Романо тасдиқлади.


Бошқалар ҳам қараб тургани йўқ


Айни вақтда "Манчестер Сити" клуби “Интер” ҳимоячиси Шкринярга қизиқиш билдирмоқда. Гвардиола жамоаси Зинченкони унинг учун қўшимча 30 миллион евро тўлаш эвазига таклиф қилишга тайёр. Маълум қилинишича, “Интер” словакиялик футболчини сақлаб қолмоқчи. Бироқ фойдали таклифни кўриб чиқишга тайёр.


“Барселона” футболчини у хоҳлаётган нархда сотиб олиши қийин масала бўлиб қолмоқда. Аммо “кўк-анорранглилар” “Челси” ҳимоячиси Маркос Алонсони сотиб олмаса, Зинченконинг трансфери амалга ошиши мумкин. “Эвертон” Зинченкога асосий даъвогар деб қаралмоқда. Бироқ футболчи қаерга бормасин, энди унга Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш орзусини амалга ошириш анча қийин бўлади. Ҳозирга қадар украиналиклардан фақат Андрей Шевченко ва Анатолий Тимошчук бундай шарафга сазовор бўлган.

 

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.