Спорт

Ўзбекистонда дзюдо ва қўл жанги янада ривожлантирилади

Бу бўйича Президентнинг 2 та қарори қабул қилинди.

Ўзбекистонда дзюдо ва қўл жанги янада ривожлантирилади

 

Бугун, 20 июнь куни дзюдо ҳамда қўл жанги спорт турларини янада ривожлантириш бўйича Президент қарорлари (ПҚ–286-сон, ПҚ–287-сон) қабул қилинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” телеграм канали хабар бермоқда.


Қарорга кўра, 2023 йил 1 январдан анъанавий тарзда дзюдо спорт тури бўйича Ўзбекистонда қуйидаги мусобақалар ўтказилади:


—катталар ўртасида “Катта дубулға” халқаро турнири;
—Осиё чемпионати ғолиби ва Халқаро тоифадаги Ўзбекистон спорт устаси Учқун Муродов хотирасига бағишланган 18 ёшгача бўлган ўғил болалар ва қизлар ўртасида халқаро турнир;
—мактаб ўқувчилари ўртасида “Халқ таълими вазири кубоги”;
—ўрта махсус, профессионал ва олий таълим муассасалари ўқувчи-талабалари ўртасида “Олий ва ўрта махсус таълим вазири кубоги”;
—Қуролли Кучлар тизимида “Мудофаа вазири кубоги”;
—2024–2025 йилларда ҳарбийлар ўртасида Жаҳон чемпионати.


Шунингдек, 2023 йил 1 январдан Спортни ривожлантириш вазирлиги тизимига кирувчи Денов ҳамда Урганч дзюдо спорт маҳорати мактаблари (дзюдо мактаблари) давлат спорт-таълими муассасаси сифатида ташкил этилади. Дзюдо мактабларига ўқишга 5-синфдан қабул қилинади ҳамда таълим олиш муддати 7 йил этиб белгиланади.


2023 йил 1 январдан умумий ўрта таълим мактабларида дзюдо спорт турини ривожлантириш бўйича “Болалар учун дзюдо” дастури, мактабгача таълим ташкилотларида “Мактабгача дзюдо” лойиҳаси жорий қилинади.


2023 йилдан дзюдони ўқувчилар ўртасида оммалаштириш бўйича танланган мактабларни ўқув қўлланма, татами, аксессуар ва бошқа зарур анжомлар билан таъминлаш учун ҳар йили 5 миллиард сўмгача маблағ йўналтирилади.


“Болалар учун дзюдо” дастури доирасида қуриб фойдаланишга топширилган дзюдо залларида Ўзбекистон дзюдо федерацияси ҳузуридаги Дзюдо спорт клубининг филиаллари ташкил этилади.

 

Ўзбекистон Миллий университетида 2022/2023 ўқув йилидан “Дзюдо ва спорт фаолияти” бакалавриат таълим йўналиши очилади. Спортни ривожлантириш вазирлиги тизимида Ўзбекистон дзюдо академияси ташкил этилади.


Шунингдек, 2023 йилдан анъанавий тарзда қўл жанги спорт тури бўйича:


—ҳар йили Тошкент шаҳрида 14 январь ‒ Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган Қуролли Кучлар чемпионати ҳамда ўз хизмат вазифасини бажариш чоғида қаҳрамонлик ва жасорат кўрсатиб, ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ходимлар хотирасига бағишланган Хотира турнири ташкил этилади;
—ҳар йили Наманган шаҳрида профессионал спортчилар ўртасида “Ўзбекистон Республикаси Президенти кубоги” халқаро турнири ўтказилади;
—ҳар икки йилда бир маротаба Қарши, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида ёшлар ўртасида “Амир Темур кубоги” халқаро турнири ўтказилади.

 

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

Ўзбекистонда дзюдо ва қўл жанги янада ривожлантирилади | Zamon.uz