Спорт

Бейлнинг тақдири нима бўлади?

Унга бир қатор гранд клубларнинг қизиқиш билдираётгани маълум.

Бейлнинг тақдири нима бўлади?

 

“Реал Мадрид” таркибида муваффақиятсиз фаолият олиб борган уэлслик Гарет Бейлга айни дамда кўплаб клублар қизиқиш билдирмоқда.

 

Сўнгги йилларда клуб учун ҳақиқий юк бўлиб келган футболчининг жамоа билан шартномаси якунига етди. Мадриддаги эртак якунланди, бироқ бунинг давоми қаерда? Мана шу савол ҳозирда кўплаб мухлисларни қизиқтираётган бўлиши табиий. Энди 32 ёшли ҳужумчи янги жамоа излаши керак.

 

Гаретнинг атрофида ҳозирда жуда кўплаб миш-мишлар тарқалмоқда. Унинг “Кардифф Сити”, “Хетафе”, “Тоттенҳем”, “Рома”, “Астон Вилла”, “Нюкасл” ва ҳаттоки Американинг “ДC Юнайтед” жамоасига ўтиши ҳақида маълумотлар кенг муҳокама этилмоқда.

 

Футболчининг агенти Жонатан Барнетт “Кардифф Сити” жамоаси ҳақида гапирди: “Кардифф Сити” билан вариант жуда кўп афзалликларга эга. Бейл шу ерда туғилган ва қариндошлари ҳам шу шаҳарда яшайди. Менинг фикримча, бу баҳсли вариант. Ҳозирча у билан бу масалани муҳокама қилмадим”.

 

“ДC Юнайтед”, “Рома”, “Астон Вилла” ва “Нюкасл” вариантлари ҳақида кам маълумот мавжуд. Бир қатор хориж нашрларига кўра, футболчи ўзининг собиқ клуби ҳисобланган “Тоттенҳем”га қайтмайди. Улар Бейл ўз турмуш тарзини ўзгартирмаслик учун Мадридда қолмоқчи эканлигини ёзишган. Июнь ойи бошида Мадрид шаҳри клуби “Хетафе” президенти Анхел Торрес Санчес жамоага Гарет хизматлари таклиф қилинганини айтди: “Биз Бейлнинг агенти билан футболчининг трансфери борасида гаплашиб олдик. У Гаретни таклиф этди, биз эса буни кўриб чиқишга тайёрмиз”. Бейлнинг агенти футболчининг кейинги фаолиятидаги асосий мақсади пул ишлаш эмас, аксинча у ўзи хоҳлаган жамоада ўйнашни хоҳлаётгани ҳақида гапирди.

 

Бир пайтлар Англия чемпионатида порлаган ва “Реал Мадрид” сафида ҳам бир қанча ажойиб ўйинлар ўтказган Гареднинг фаолияти ҳам ниҳоялаб бормоқда. Ҳозирда маълум бўлишича футболчи “Реал” мухлислари ўртасида ҳам норозилик кайфияти мавжуд. Тўрт йил олдин унинг Европа чемпионлар лигаси финалида урган голи ишқибозларнинг ёдида бўлса керак.

 

Аммо Бейл учун жуда муҳим аҳамиятга эга бўлган жамоаси бор. Бу Уэлс терма жамоасидир. Гарет клубларда қандай ўйнамасин, Уэлс учун у асосий юлдуз бўлиб қолаверади. 2022 йилги жаҳон чемпионати саралашида Украина билан ҳал қилувчи ўйин олдидан Бейлдан унинг келажаги ҳақида сўрашганида ҳеч қандай янгиликлар кутилмаётгани ҳақида гапирди. Ушбу саралашда Уэлс термаси 64 йил ичида биринчи марта жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Бейл эса бундан жуда ҳам хурсанд эди: “Бу Уэлс терма жамоаси тарихидаги энг катта натижа. Ҳаммамиз ҳаяжондамиз! Бу ғалаба барча мухлисларимизнинг ғалабасидир. Бу туйғуни ҳеч қандай сўз билан таърифлай олмайман”.

 

Очиғи, яқинлашиб келаётган жаҳон чемпионати Бейлнинг фаолиятидаги асосий ва эҳтимол сўнгги йирик турнир бўлиши мумкин. Шундай экан, чемпионатга қадар Гарет иложи борича жароҳатлардан қочишга ҳаракат қилади. Бейл ўтган мавсумда жароҳатлар туфайли 147 кунни ўтказиб юборди. У шу тариқа “Реал Мадрид” таркибида 34 та ўйинда майдонга тушолмаган.

 

Жамшидбек Амиров

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

Бейлнинг тақдири нима бўлади? | Zamon.uz