Спорт

Суперлига футболчиларининг нархи эълон қилинди

Айрим ўйинчиларимизнинг трансферида ўзгаришлар бор.

Суперлига футболчиларининг нархи эълон қилинди

 

Бугун трансфермаркет интернет портали футболчиларнинг трансфер нархининг янгиланган руйхатини маълум қилди. Унда Ўзбекистон чемпионатида ўйнаётган бир қатор футболчиларимизнинг нархида ўсиш кузатилган бўлса, айрим ўйинчиларимизнинг трансфер қиймати тушиб кетган.

 

Унда кўра, яқинда У-23 мусоқасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган футболчиларимизнинг нархи кўтарилганини кўришимиз мумкин. Хусусан, мазкур руйхатдан Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси аъзолари Ҳусайн Норчаев, Владимир Назаров, Русланбек Жиянов ва Муҳаммадқодир Ҳамралиевларнинг нархи сезиларли даражада ошган. Бу футболчиларимизнинг Осиё чемпионатидаги муваффақиятли иштироки билан боғлиқ эканлиги сезилади.

 

Руйхатда трансфер нархида пасайиш кузатилган Суперлигада тўп сураётган ўзбекистонлик футболчилар ҳақида ҳам маълумот тақдим этилди. Унда бир вақтлар Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибининг асосий футболчилари бўлган, Сардор Рашидов, Егор Кремитс ва Олег Зотеевнинг нархида пасайиш кузатилгани маълум бўлди. Бундан ташқари ҳозирда ҳам жамоанинг асосий аъзоси Темурхўжа Абдухолиқов, Фаррух Сайфиев, Ислом Қобиловларнинг ҳам нархида шу ҳолат содир бўлган.

 

У-23 мусобақаси якунланганидан сўнг, кўпчилик футбол мутахасислари ёшларимизнинг кейинги фаолияти ҳақида турлича фикрларни билдиришмоқда. Айримлар футболчиларимизнинг ўйини янада кучайишидан умидвор бўлаётган бўлса, бошқалар ёшларимизнинг «йўқолиб» қолишидан хавотирда. Бу бўйича турли фикрлар мавжуд. Биз эса ҳолат қандай давом этишини кузатишда давом этамиз. Олимпия терма жамоамизнинг ўйинини кейинги йили бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларига саралаш баҳслари янада очиб беради. Бу ушбу мусобага қандай тайёргарлик кўриш билан боғлиқ. Ана ўшандагина ёшларимизнинг ҳозирги ўйинини кузатган ҳолда, умумий хулосага келишимиз мумкин.

 

Бир вақтлар Осиё чемпионатларидан ва терма жамоа сафида ажойиб ўйинлар ўтказган Рашидов, Кремитс ва Абдухолиқовларнинг ўйинидаги пасайиш мухлисларнинг ҳафсаласини пир қилгани бор гап. Шу сабабли ҳозирги ёшлар терма жамоамиз аъзоларидан ўз устиларида ишлашган тўхтамасликларини хоҳлаб қолардик. Сабаби, улар айни дамда ўзбек футбол мухлисларининг ишончини қозона олишди. Энди Олимпия ўйинларида иштирок этиб, ўзбек футболи тарихида қолишини тилаб қоламиз.

 

 

 

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

Суперлига футболчиларининг нархи эълон қилинди | Zamon.uz