“Бавария” Левандовский ўрнига Роналдуни кўзламоқда
Роналду ҳам “Манчестер Юнайтед”дан кетишга қарши эмас.

“Бавария” Роберт Левандовскининг кетиши билан унинг ўрнига ўринбосар қидирмоқда.
Садио Маненинг трансфери “Бавария” учун етарли эмасдек кўринади ва улар бошқа ҳужумчини таклиф қилиш ҳақида ўйлашмоқда. Германия чемпиони “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Криштиану Роналдуга жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Клуб раҳбарияти Левандовскийнинг ўрнини Роналду эгаллай олишига ишонмоқда. Қайд этилишича, Роналду келаси ёзда клубини ўзгартиришга қарши эмас, чунки у трансфер сиёсатидан норози ва “қизил иблислар”нинг келаси мавсумдаги муваффақиятсизликларидан қўрқади.








