“Бавария” Роналдудан воз кечди
Бу клубнинг молиявий ҳолатига жиддий таъсир қилади.

“Бавария” раҳбарияти жамоа ҳужум чизиғига “Манчестер Юнайтед” футболчиси Криштиану Роналдуни олиб келиш фикридан қайтди. Бу ҳақда Sport1 нашри хабар бермоқда.
Қайд этилишича, “Бавария” мутасаддилари 37 ёшли юлдузнинг трансфери клубнинг молиявий тизимини ишдан чиқаришини инобатга олиб, португалиялик ўйинчидан воз кечган.
Бундан ташқари, мюнхенликлар ўзини клуб манфаатларидан устун қўядиган футболчининг жамоага келишини истамаяпти. Роналду эса, айнан ана шу тоифага мансуб ижрочи ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Роналдуга “Манчестер Юнайтед”нинг барқарорликка эриша олмаётгани ёқмаётгани ва шу боис у клубдан кетиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқатилган эди.








