Спорт

"Камп Ноу"да реконструкция ишлари бошланади

“Барса” кейинги мавсумдан уй учрашувларини қаерда ўтказиши маълум бўлди.

"Камп Ноу"да реконструкция ишлари бошланади

 

Каталония клубининг уй стадиони 1957 йилда қуриб фойдаланишга топширилган. Ўшандан бери стадион бир неча марта қайта қурилди. Биринчиси 1981 йилда бўлган. Кейинги таъмирлаш Испанияда бўлиб ўтган 1982 йилги жаҳон чемпионати олдидан сиғим 120 минг томошабинга етказилган. Навбатдаги реконструкция 1998 йилда бўлиб ўтди. Шундан сўнг UEFАнинг янги қоидаларига кўра, стадионлардаги барча ўриндиқлар сони камайтирилиши талаб этилди. Шу тариқа мухлислар сиғими 98 934 ўринга қисқартирилди.

 

2021 йилги мавсум якунланганидан кейин клуб яна таъмирлаш ишларини эълон қилди. Бироқ бу маблағ томондан етишмовчилик сабаб, амалга ошмади. “Барса” “Spotify” билан янги ҳамкорликни эълон қилгач, бу ғоя қайта тикланди. Шунингдек, стадион номи “Spotify Camp Nou” номига ўзгариши маълум бўлди.  Мазкур келишув клубга 280 миллион еврога яқин даромад келтиради.

 

Янгиланган “Камп Ноу” стадионининг дизайни Япониянинг “Nikken Sekkei” компанияси томонидан ишлаб чиқилган. Компания 420 миллион евролик тендерда ғолиб чиқди. Шунингдек стадионда ўриндиқлар сони 105 мингтага етказилиши маълум қилинди.

 

Майдонда яқин ойлар ичида умумий реставрация ва конструктив пардозлаш ишлари олиб борилади ва янги телекоммуникация тизими йўлга қўйилади. Стадионнинг учинчи қаватини бузиш 2023 йилнинг ёзида бошланади. “Барса” 2023/2024 йилги мавсумда “Олимпиaда” майдонига йўл олади. Ушбу майдон Монтжуик шаҳрида жойлашган бўлиб, 55 926 томошабинга мўлжалланган. Бу ерда 1992 йилги Олимпия ўйинларининг асосий беллашувлари бўлиб ўтган.  “Камп Ноу”даги қурилиш ишлари 2025/2026 йилги мавсумгача олиб борилиши айтиб ўтилган. “Барса” шунга қадар уй учрашувларини “Олимпиaда” майдонида ўтказади.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.