Президентнинг ваколат муддати узайтирилиши мумкин
Бу Ўзбекистон Конституциясига ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасида белгилаб қўйилди.

Ўзбекистонда президент ваколатлари 5 йилдан 7 йилгача узайтирилиши мумкин. Яъни, “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасига киритилди.
Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 90-моддаси 2-қисмига ўзгартишлар киритиш, яъни “беш” деган сўзни “етти” деган сўз билан алмаштириш назарда тутилган.
Аввалроқ zamon.uz Конституцияга ўзгартиришлар масаласида сўровнома ўтказганди.







