Парижликлардан ўзгача ёндашув
“ПСЖ” 2022/2023 йилги мавсум учун янги уй либосини тақдим этди.

“ПСЖ” жамоаси 2022/2023 йилги мавсум давомида киядиган янги уй либосини намойиш қилди. Янги мавсумда жамоа анъанавий ранглардан воз кечмади. Либос шаклининг ўртасида кенг оқ чизиқ чизилган ва клубнинг эмблемаси бор.
Ёнларда тор қизил чизиқлар мавжуд. Форманинг қолган қисми тўқ кўк рангда. Бундан ташқари, энди “ПСЖ” футболкаларида “Qatar Airways” логотипи акс этади.
Эслатиб ўтамиз, 2021/2022 йилги мавсумда “ПСЖ” Франция чемпионига айланди. Бирoқ жамоа Чемпионлар лигасида узоққа бора олмади. Шу боис, бош мураббий Маурисио Почеттинонинг кетиши мумкинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлди.







