“Uzbekistan airways” 5 та шаҳарга парвозлар сонини оширди
Бу йўловчилар талабидан келиб чиқиб амалга оширилган.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” АЖ мамлакатнинг 5 та шаҳрига парвозлар сонини кўпайтирмоқда. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, йўловчилар орасида талаб ортиши муносабати билан “Uzbekistan Airways” 2022 йил 27 июндан Тошкентдан Нукус, Бухоро, Наманган ва Қарши шаҳарларига парвозлар сонини оширмоқда.
Авиачипталарни авиакомпаниянинг расмий сайтидан, “Uzbekistan Airways Sales” филиалидан ёки авиакомпания агентларидан харид қилиб олиш мумкин.







