Хабиб Нурмагомедов расман UFC афсонасига айланди
Собиқ жангчи Лас-Вегасда бўлиб ўтган маросимда қатнашди.

Хабиб Нурмагомедов номи расман UFC’нинг шон-шараф залига киритилди. Бу ҳақда “RT” хабар берди.
Ушбу маросим Лас-Вегасда бўлиб ўтган. Унда спортчининг шахсан ўзи ҳам иштирок этган. UFC матбуот хизмати жангчининг номи шон-шараф залига киритилишини март ойида эълон қилган. Хабиб бу унинг учун катта сюрприз бўлганини айтганди.
Маълумот ўрнида: Нурмагомедов фаолиятини 2020 йил октябрида тугатган. У умумий ҳисобда 29 жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалабага эришган.
Аввалроқ Гилберт Бернс UFС билан янги шартнома имзолаганди.







