“Милан” янги мавсум учун уй либосини тақдим этди
Шакл одатдаги қизил ва қора чизиқлардан иборат.

Италиянинг амалдаги чемпиони “Милан” 2022/2023 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди.
Шакл одатдаги қизил ва қора чизиқлардан иборат. “Puma Ultraweave” шаблонига асосланган шакл. “Милан”нинг янги уй тўпламида янги бренд дизайни эстетикаси мавжуд бўлиб, унда чизиқлар ноодатий қўлланилган. Уй формасининг ёқаси ҳам ўзига хос бўлиб, эски формалар нақшини эслатади. “Милан”нинг янги уй формасининг елкалари ва енглари бутунлай қора рангда, енглари эса Италия байроғи рангларида.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда “Милан” сўнгги турда сафарда “Сассуоло”ни 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, 2011 йилдан бери илк бор Италия чемпионига айланган эди.







