Бензин нархи ошдими?
“Ўзбекнефтгаз” АЖ ҳолатга муносабат билдирди.

Ижтимоий тармоқларда жорий йил 5 июлдан “Ўзбекнефтгаз” АЖ АЁҚШларида Аи-80 маркали бензин нархи ошганлиги тўғрисида турли хабарлар тарқалди.
“Шуни маълум қиламизки, “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги UNG Petro АЁҚШларида бугунги кунда 1 литри 6 800 сўмни ташкил қилаётган Аи-80 маркали автобензиннинг чакана нархи ошмаган,” – дейилади АЖ хабарида.
Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи томонидан жорий йилнинг шу даврига қадар 749,7 минг тонна хомашё қайта ишлангани, жумладан, автобензин (109,5 %), дизель ёнилғиси (113,2 %) бўйича белгиланган прогноз кўрсаткичлари ижроси тўлиқ таъминлангани қайд этилмоқда.
Хусусан, 72,7 минг тонна Евро 4-5-6 экологик тоифадаги дизель ёнилғиси ҳамда 179 тн миқдорида юқори октанли АИ-98 русумли автомобиль ёнилғиси ишлаб чиқарилгани айтилмоқда.







