Япония собиқ бош вазири оғир яраланди
Унга икки марта ўқ узишган.

Япония собиқ бош вазири Синдзо Абэга ҳужум уюштирилди.
Ҳодиса Нара шаҳридаги сайловолди чиқишларида рўй берган. Маълумотларга кўра, унга қарши икки марта ўқ узилган. Полиция буни милтиқда амалга оширишган деган фикрда.
Абэ кўп қон йўқотгани айтилмоқда. Kyodo агентлиги тахминларига кўра, сиёсатчининг юраги урмаяпти ва ўпкаси ишламаяпти.







