Каратечи Достонбек Отаболаев Бутунжаҳон спорт ўйинларида илк медални қўлга киритди
Спортчи америкалик Томас Скоттни мағлубиятга учратиб, учинчи ўрин соҳибига айланди.

Шу кунларда АҚШнинг Алабама штати Бирмингем шаҳрида Бутунжаҳон спорт ўйинлари ўтказилмоқда. Унда иштирок этаётган ўзбекистонлик каратечи Достонбек Отаболаев делегациянинг ушбу мусобақадаги илк медалини қўлга киритди.
75 килограмм вазн тоифасида баҳс олиб борган Отаболаев гуруҳ босқичидан муваффақиятли ўтиб, ярим финалда украиналик Станислав Хорунага имкониятни бой бериб қўйди. Шундан сўнг бронза медали учун кечган жангда америкалик Томас Скоттни мағлубиятга учратиб, учинчи ўрин соҳибига айланди.








