“ПСЖ” 8 нафар футболчини трансферга қўйди
Улар орасида Неймар ҳам бор.

“Маrса” нашрининг хабарига кўра, Париж клуби саккиз нафар футболчини трансферга қўйди. Улар орасида бразилиялик Неймар ҳам бор.
Леандро Паредеснинг нархи Сенегаллик марказий ҳимоячи Абду Диалло сингари "Манчестер Юнайтед"нинг қизиқишини тўхтатди. Жоргинё Вейналдум ва аргентиналик Мауро Икардининг маоши талаби жуда юқори. Лейвин Курзава, Неймар, Юлиан Дракслер ва Андер Эррера ҳам энди янги бош мураббий Кристоф Галтиерга керак эмас.
Аввалроқ, 29 ёшли Икарди “ПСЖ”нинг кейинги мавсумдаги режаларига киритилмагани ва ёзги трансфер ойнасида клубни тарк этиши мумкинлиги, бироқ аввалроқ трансфер таклифи билан чиққан “Вулверҳемптон”да фаолиятини давом эттиришни истамаслиги ҳақида хабар берилганди.







