Спорт

Евро-2020 қаҳрамони Парижда ўз ўрнини тополмаяпти

Доннарумма “ПСЖ”даги рақобатда Навасга енгилдими?

Евро-2020 қаҳрамони Парижда ўз ўрнини тополмаяпти

 

Бир йил аввал Жанлуижи Доннарумма Евро-2020 финали қаҳрамонига айланганди. Англияга қарши баҳ олиб борган Италия терма жамоаси иккинчи дақиқадаёқ гол ўтказиб юборганди. Аммо икки соатдан кейин Доннарумма ақл бовар қилмайдиган ишни амалга оширди. У пенальтилар цериясида иккита пенальтини қайтариб, ўз мамлакатига Европа чемпиони унвонини олиб келди. Бу церия италиялик дарвозабон учун мазкур турнирнинг чўққиси бўлди. Ҳатто гуруҳ босқичида ҳам Доннарумма учта “қуруқ” ўйин ўтказди – Туркия (3:0), Швейцария (3:0) ва Уэлс (1:0). Италияда дунёнинг энг яхши дарвозабони бор. Доннарумма шу тариқа халқининг умидига айланди.

 

Евро-2020 ўйинида италиялик футболчининг дарвозасига Саша Калажжич (Австрия), Ромелу Лукаку (Бельгия), Алваро Мората (испания) ва Люк Шоу (Англия) тўп киритишга муваффақ бўлишди.

 

Европа чемпионати давомида Италия жамоаси «қуруқ» церия қайд этиб, жаҳон рекордини янгилади (кетма-кет 1144 дақиқадан кўпроқ вақт гол ўтказиб юбормади). Доннарумма Италия терма жамоаси тарихида халқаро турнирлардаги энг ёш дарвозабонга айланди. Италиялик футболчи асосий ва қўшимча бўлимларда ажойиб ўйин кўрсатди.

 

Доннарумма, шубҳасиз, Евро-2020 қаҳрамонига айланди. У турнирнинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилди. Европа чемпионатида энг кўп дақиқани майдонда ўтказди ва рамзий терма жамоа сафидан жой олди.

 

“ПСЖ”да Доннаруммага нима бўлди?

 

Ўтган йили ёзда Доннарумма “ПСЖ” билан беш йиллик шартнома имзолади, аммо Евро-2020ни ажойиб ўтказганига қарамай , у Кейлор Навасдан устун кела олмади. Бутун мавсум давомида италиялик футболчи “Реал Мадрид”нинг собиқ дарвозабонига қараганда камроқ ўйин ўтказди. Навас Лига 1да Доннаруммадан яхшироқ ўйнади, ҳар бир ўйинда камроқ гол ўтказиб юборди. Жанлуижига келсак, у Чемпионлар лигасининг сўнгги мавсумида “Реал”га қарши жавоб ўйинида қўпол хатога йўл қўйди.

 

Ажабланарлиси шундаки, Доннарумма 38 та ўйиндан атиги 17тасини ўтказганига қарамай Лига 1да мавсумининг энг яхши дарвозабони бўлди. Аммо Жанлуижи Францияда ўз ўйинини топа олмади (у барча ўйинларда ўйнашни хоҳларди). Маҳаллий журналистлар дарвозабон “Милан” қайтишни хоҳлаётгани ҳақида ёзмоқда.

 

Дарвозабон ОАВ вакиллари билан бўлган бир учрашувда шундай деган эди: “ПСЖ” вакиллари мен билан боғланиб, мени ўз жамоаларида кўришни хоҳлаётганликларини айтишди. Рақобат мени қўрқитмайди. Кейлор Навас ақл бовар қилмайдиган дарвозабон, лекин мен бу ерга футбол ўйнаш учун келдим. Рақобат иккаламиз учун ҳам фойдали. Бу менга ўсиш имконини беради. Катта клубларда доим рақобат бўлади. Навас зўр йигит, биз дўстмиз. Мен дунёнинг энг яхши дарвозабонларидан бирига айланишни хоҳлайман. Бу маълум йўқотишларни талаб қилади”.

 

Футболчининг тақдири нима бўлиши номаълум. Доннарумма жуда ачинарли ҳолатда. У мамлакат қаҳрамони ва Европанинг энг яхши футболчисидан “ПСЖ”да азоб чекаётган дарвозабонга айланди. Кейинги мавсумда катта эҳтимол билан вазият ўзгармайди. Наваснинг 2 йиллик шартномаси қолди ва “ПСЖ” уни сотмоқчи эмас. Демак, клубнинг иккала юлдуз посбони ўртасидаги рақобат давом этади.

 

Жамшидбек Амиров

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.