“ПСЖ” Криштиану Роналду трансферидан воз кечди
Парижликларнинг фикрича футболчи жамоа учун яхши номзод эмас.

“ПСЖ” “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Криштиану Роналдуни сотиб олиш ғоясидан воз кечди. Бу ҳақда “ESPN” нашри хабар берди.
Манба берган хабарга кўра, португалиялик ҳужумчининг агенти Хорхе Мендеш Париж клуби спорт директори Луис Кампос ва клуб президенти Носир Ал-Хелайфи билан футболчининг трансфери имкониятларини муҳокама қилган.
Бироқ “ПСЖ” Роналдуни айни дамда муносиб трансфер деб ҳисобламайди. Бундан ташқари, жамоа у истаган маошни тўлай олмайди.







