Пхеньян ДХР ва ЛХР "мустақиллиги"ни тан олди
Украина Шимолий Корея билан дипломатик муносабатларни узганини эълон қилди.

КХДР ўзини мустақил деб эълон қилган ДХР ва ЛХР мустақиллигини тан олди. Бу ҳақда ДХР раҳбари Денис Пушилин маълум қилган.
“Икки томонлама ҳамкорлик савдо географиясини кенгайтиради. Аминманки, бизни фаол ва маҳсулдор алоқалар кутмоқда”, – деган у.
Расмий Киев бунинг ортидан Пхеньян билан муносабатларни узишини эълон қилди. Украина ТИВ Шимолий Кореянинг бу хатти-ҳаракатларини қатъий қоралаган ва буни мамлакат ҳудудий яхлитлигига таҳдид сифатида баҳолаган.
Маълумот ўрнида: ДХР ва ЛХР Украинанинг Донецк ва Луганск вилоятлари ўрнида ташкил этилган ва жаҳон ҳамжамияти, жумладан, Ўзбекистон томонидан ҳам тан олинмаган маъмурий бирлик ҳисобланади. Ҳозирга қадар унинг “мустақиллиги” фақатгина Россия ва Сурия томонидан тан олинган эди. Москва ушбу икки “республикалар”даги аҳоли ҳуқуқларини ҳимоя қилиш баҳонасида Украинага қарши ҳарбий амалиёт ўтказмоқда.
Аввалроқ Қозоғистон президенти ЛХР ва ДХРни тан олмаслигини маълум қилганди.







