Спорт

Араб жамоаларида ўйнаган юлдуз футболчилар

Улар фаолиятларининг сўнгги йилларини Арабистон яриморолида ўтказишган.

Араб жамоаларида ўйнаган юлдуз футболчилар

 

Кўплаб футбол юлдузлари фаолиятининг якуний босқичида араб жамоаларига ёки Америка чемпионати клубларида ўйнашади. Биз бугун Арабистон яримороли мамлакатлари жамоаларининг шарафини ҳимоя қилган юлдуз футболчилар ҳақида сўз юритмоқчимиз.

 

Хави (“Ал-Садд”, Қатар)

 

“Барселонa” сафида бир қатор совринларни қўлга киритган Хави 2015 йил Қатар чемпионатига ўтади. У ердаги тўрт йиллик фаолиятдан сўнг “Ал-Садд” жамоасида бош мураббий сифатида иш бошлайди. Қатар клубида испаниялик собиқ футболчи йилига 10 миллион евро маош олади.

 

Анти Касорла (“Ал-Садд”, Қатар)

 

2020 йилдан буён Касорла Қатарда ўйнамоқда. У қисқа вақт мобайнида Хави қўл остида ишлашга ҳам муваффақ бўлди.

 

Раул (“Ал-Садд”, Қатар)

 

2012 йилдан 2014 йилгача яна бир испаниялик футболчи Раул “Ал Садд” сафида ўйнаган. Ҳамда клуб билан Қатар чемпионатида ғолиб чиққан. Фаолиятининг охирида у клуб таркибида йилига тахминан 6 миллион евро олган.

 

Марио Манжукич (“Ал-Дуҳайл”, Қатар)

 

2019 йилда Манжукич А cериядан Қатар чемпионатида ўйнашга қарор қилади. У “Ал-Дуҳаил” клуби сафида олти ой давомида тўп суради. Айнан ўша пайтда коронавирус пандемияси бошланганди. Икки томоннинг келишувига кўра, футболчининг маоши йили 7,5 миллион еврони ташкил этган.

 

Жулиано (“Ан-Наср”, Саудия Арабистони)

 

Россиялик футбол ишқибозларига яхши таниш бўлган Жулиано “Зенит”да бир йил ўтиб Туркияга жўнаб кетади. Сўнгра Саудия Арабистонига келиб, бу ерда 2018 йилдан 2020 йилгача фаолият олиб боради.

 

Себастян Жовинко (“Ал-Ҳилол”, Саудия Арабистони)

 

Саудия жамоасига келишдан олдин Жовинко Канадада чемпионатида уч йил ўйнайди. Футболчи “Ал-Ҳилол”  шарафини 2019 йилдан 2021 йилгача ҳимоя қилади. ОАВ маълумотларига кўра, унинг маоши йилига 10 миллион евро атрофида бўлган.

 

Фабио Каннаваро (“Ал-Аҳли”, БАА)

 

2010 йилдан 2011 йилгача Каннаваро БААда тўп сурган: шартнома икки йилга тузилган, бироқ Фабио бу ерда бор-йўғи бир мавсум ўйнаган. Кейин тиззасидаги жароҳати туфайли фаолиятини якунлаган. Футболчи сўнгги мавсумда жамоасида йилига 5 миллион евро олган.

 

Пеп Гвардиола (“Ал-Аҳли”, Қатар)

 

Пеп Гвардиола Қатарнинг “Ал-Аҳли” клуби шарафини ҳимоя қилган. У Европадаги юқори даражадаги рақобатдан сўнг Қатар лигасига ўтишга қарор қилади. 2003-2005 йилларда у клуб сафида 2 миллион евродан кўпроқ маош олади.

 

Хамес Родригес (“Ал-Райян”, Қатар)

 

2021 йилда “Эвертон” билан бўлган можародан сўнг Родригес Қатар клуби билан шартнома имзолади. Ҳамда ҳозир ҳам ўша ерда ўйнамоқда. Бу трансфер кўпроқ пул ишлаш учун эмас, балки бошқа сабабларга кўра содир бўлгани маълум қилинган.

Жамшидбек Амиров

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлмади.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.