Спорт

Осиё Кубоги—2023 мезбонлиги учун ҳужжатлар қабул қилиш бошланди

Ҳозирча 4 та мамлакат мусобақага мезбонлик қлиш истагини билдирган.

Осиё Кубоги—2023 мезбонлиги учун ҳужжатлар қабул қилиш бошланди

 

Осиё Футбол Конфедерацияси (ОФК) ташкилотга аъзо тўртта ассоциациядан Осиё Кубоги—2023 мусобақаси мезбонлиги учун билдиришнома олди. Бу ҳақида ОФК расмий сайти маълум қилди.

 

Австралия, Индонезия, Жанубий Корея ва Қатар Осиё Кубоги мусобақасига мезбонлик қилиш истагини билдиришган. Осиё Кубоги—2023 га мезбонлик қилиш бўйича ҳужжатларни тақдим этиш 17 июндан бошлаб 31 августга қадар давом этади.

 

2022 йил 17 октябрь санасида ОФК Ижроия қўмитаси томонидан 24 жамоа иштирок этадиган мусобақа мезбони номи эълон қилинади.

 

Эслатиб ўтамиз, Осиё Кубоги—2023 мусобақаси Хитойда бўлиб ўтиши режалаштирилган эди. Аммо мамлакатдаги СОВИД-19 пандемияси сабаб ОФК мусобақа Хитойда ўтказилмаслигини маълум қилганди.

 

Маълумот ўрнида: ушбу мусобақа 2023 йилнинг 16 июндан 16 июлига қадар бўлиб ўтади.

 

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлмади.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Осиё Кубоги—2023 мезбонлиги учун ҳужжатлар қабул қилиш бошланди | Zamon.uz